Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Нукус туманида «Ёшлар ва қонун» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тренинг ўтказилди

  • 28.09.2026
  • 38 марта ўқилди

Нукус туманида «Ёшлар ва қонун» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тренинг ўтказилди


Адлия вазирлигининг ижтимоий буюртмаси асосида «Мадад» ННТ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Қорақалпоғистон ёшлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган маърифий тадбирлар» лойиҳаси доирасида Нукус туманида «Ёшлар ва қонун» мавзусида ҳуқуқий-маърифий тренинг ташкил этилди.

Тадбирда «Мадад» ННТ масъул ходимлари О. Равшанов, А. Эъзозхонов ва Ш. Шомуродов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар.

Шунингдек, ҳуқуқий билимга эга, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яхши англайдиган ҳамда қонунларга ҳурмат руҳида тарбияланган ёшлар мамлакат тараққиёти ва фуқаролик жамияти ривожининг муҳим таянчи экани қайд этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади — Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқий ахборот ва ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, қонунларга ҳурмат ва фуқаролик масъулиятини мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбир доирасида:

✅ ёшлар етакчилари учун «Ҳуқуқий лидерлик» мавзусида семинар-тренинг;

✅ умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун «Менинг ҳуқуқларим ва имкониятларим» мавзусида ҳуқуқий машғулот;

✅ маҳаллаларда «Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳамда тазйиқ ва зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя» мавзусида семинар-тренинглар;

✅ ёшларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий викторина ва интеллектуал танловлар ташкил этилди.

Шунингдек, Нукус тумани Давлат хизматлари маркази биносида ёшлар қабули ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий кўмак кўрсатилди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда қонунларга ҳурмат, ҳуқуқий фаоллик ва фуқаролик масъулиятини шакллантиришга хизмат қилади.

Chat