Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

  • 05.08.2022
  • 999 марта ўқилди

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (426-сон, 02.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

  • бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;
  • ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
  • ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:

  • давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;
  • нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
  • оилавий боғчалар тўғрисида;
  • кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
  • нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.
Chat