Бугун биз оилавий меҳмон уйлари қандай эканлигини таҳлил қиламиз? Уни қандай ташкил қилиш керак? Ва уй эгалари қандай ҳуқуқларга эга?
Оилавий меҳмон уйлари - меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий тураржой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисобланади;
Меҳмон уйлари ташкил этишда белгиланган рўйхат бўйича мажбурий шарт-шароитларга мувофиқ бўлиши шарт.
Меҳмон уйлари хизматларини сертификатлаштириш соддалаштирилган ҳолда, меҳмон уйларни ўрганиш далолатномаси асосида уларни Реестрга киритиш ва Реестрдан тегишли кўчирма бериш йўли билан амалга оширилади.
Аризага бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси илова қилинади.
Мавсумий бўлмаган даврда меҳмон уйларининг эгалари рўйхатга олиш ва солиқ органларига меҳмон уйи фаолияти вақтинча тўхтатиш ва улар ўз фаолиятини вақтинча амалга оширмайдиган қайд этилган даврга солиқ ҳисобланишини вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида ариза бериш йўли билан вақтинча ўз фаолиятларини тўхтатиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаригача миқдорда, 5 йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратилади.
Саволларингиз бўлса, advice.uz сайти орқали бепул юридик маслаҳат олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.