Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ–46-сонли “Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури тасдиқланди.
Миллий таълим дастурининг асосий мақсади — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги Декларацияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичини амалга ошириш, шунингдек, аҳоли барча қатламларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги миллий ва халқаро стандартлар тўғрисида хабардорлигини, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишдан иборатдир.
Шу муносабат билан, юқоридаги қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 22-банди ижроси бўйича “Мадад” ННТ томонидан 2023 йил 24 февраль куни “Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини оширишда ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги ПҚ-46-сонли қарорида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижроси, шунингдек, инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Муассасанинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ва жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.