Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7294 марта ўқилди

Ҳакамлик суди қарорни ижро этиш:

  • ихтиёрий

    Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори мазкур ҳал қилув қарорида белгиланган тартибда ва муддатларда ихтиёрий ижро этилади.

    Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ижро этиш муддати белгиланмаган бўлса, у дарҳол ижро этилиши керак.

  • мажбурий

    Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак.

    Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш қонунга мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади.

Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари
  • ҳакамлик битимининг қонунларда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмаслиги;
  • ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлиги. Агар ҳакамлик судининг ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларини бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосаларидан ажратиб олиш мумкин бўлса, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалари бўлган қисми бекор қилиниши мумкин;
  • ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик суди томонидан қўлланиладиган нормалар талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини;
  • ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси қонун талабларига мувофиқ эмаслиги;
  • ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик судининг мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим этолмаганлиги.

Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунларга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ваколатли суд томонидан бекор қилиниши керак.

Chat