Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 50656 марта ўқилди

Ер солиғидан қуйидагилар озод қилинадилар

1) «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;

2) уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

3) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

4) ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;

5) боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада 16 ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;

6) Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар;

7) энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар — муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга. Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида энергия таъминоти ташкилотлари томонидан берилган маълумотнома мазкур имтиёзни бериш учун асос бўлади.

Имтиёзлар солиқ инспекциясига солиқ тўловчининг алоҳида статусга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда қўлланилади.


Аҳамият беринг! Имтиёзлар солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилади.


Ер солиғи калькулятори

Chat