Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5475 марта ўқилди

Болалар уйи етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар учун давлат таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.


Болалар уйи кеча-кундуз фаолият кўрсатади ва 2 типдан иборат бўлади:

1) болалар 3 ёшгача бўладиган умумий типдаги Болалар уйи. Зарурият бўлганда ушбу муассасаларда 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар 7 ёш тўлгангача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади;

2) 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар бу ерда 7 ёшга тўлгангача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги Болалар уйи.

Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:

  • етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар:

    ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ота-оналарнинг ота-она ҳуқуқлари вақтинча чекланган, ота-оналар ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган, ота-оналар касал бўлган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;

    ташландиқ (топилган) болалар;

    қолдириб кетилган болалар (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олинмаган болалар);

  • ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар (ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор-йўқлигидан қатъи назар);
  • кам таъминланган оилаларнинг болалари, шунингдек фақат ота-онасининг бирига (она ёки отага) эга бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича, боланинг бу ерда бўлиши муддатини узайтириш кейинчалик қайта кўриб чиқилган ҳолда 1 йилгача муддат билан.

Болалар уйига қабул қилишга вақтинчалик монелик қиладиган ҳолатлар:
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • тери ва сочнинг юқумли касалликлари;
  • ўткир, шу жумладан вирусли юқумли касалликлар;
  • марказий асаб тизимининг ўткир касалликлари;
  • тери-таносил касалликлари.

Кўрсатиб ўтилган касалликларга чалинган болалар стационар даволаниш учун ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилиши зарур ва даволаниш тугаллангандан кейин Болалар уйига юборилади.

Болаларни Болалар уйига қабул қилиш учун ҳужжатлар рўйхати
  • болани Болалар уйига жойлаштириш зарурлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори (бола, унинг оиласи, турар жойни сотиш ҳуқуқисиз болага бириктириш тўғрисидаги аниқ таъриф билан бирга турар жой мавжудлиги тўғрисидаги далилланган ва тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлган қарор);
  • Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан берилган йўлланма;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (гувоҳнома мавжуд бўлса);
  • анализлар натижалари ва бола турган ёки яшаган жой бўйича даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси хулосаси илова қилинган ҳолда боланинг соғлиғи ва ривожланиши ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
  • белгиланган тартибда берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси (агар ногиронлик мавжуд бўлса);
  • белгиланган тартибда берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (агар ногиронлик мавжуд бўлса);
  • ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари ва ўлими тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-оналарнинг узоқ вақт касаллиги тўғрисидаги маълумотнома, боладан воз кечилган тақдирда – ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг нотариал тасдиқланган аризаси ва ота-оналар йўқлигини ёки улар ўз болаларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар);
  • мол-мулк қаердалиги, уни сақлаш таъминланиши учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларнинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда ота-оналардан кейин қолган боланинг мол-мулки рўйхати (агар у мавжуд бўлса);
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалидан турар жой майдони болаларга бириктирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатнома, уй дафтари, кадастр иши нусхалари, турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш факти тўғрисидаги), улар мавжуд бўлганда;
  • боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчи боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси (улар мавжуд бўлган тақдирда);
  • болалар уйида расмийлаштириладиган боланинг 2 дона фотосурати (6 см х 4 см ўлчамли).

Болалар уйлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилади.

Болаларни Болалар уйига жойлаштириш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ҳаётий мисол: 

Савол: О. исмли шахс агар боланинг Болалар уйида бўлиш муддати тамом бўлганидан сўнг, уни ота-она узрли сабабларсиз уни қабул қилишни рад этган тақдирда, Болалар уйи маъмурияти томонидан ота-онага нисбатан қандай чора қўлланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: Тарбияланувчининг Болалар уйида бўлиш муддати тамом бўлгандан кейин ота-оналар узрли сабабларсиз ўз боласини қабул қилишни рад этган тақдирда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муассаса маъмурияти уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш тўғрисида судга даъво аризаси беришга ҳақлидир.
 

Chat