Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 740 марта ўқилди

Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида амалга оширилади.

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.
  • Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасида бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонун ҳужжатларига риоя қилинган ҳолда тузилган никоҳлар Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
Chat