Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1410 марта ўқилди

Тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам:

  • туман (шаҳар) даражасида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — аҳолининг (мижозларнинг) барча тоифаларига;
  • вилоят (Тошкент шаҳри) ва республика даражаларида (пуллик ташкилотлар, бўлим ва палаталар бундан мустасно) — мижозларнинг имтиёзли тоифаларига кўрсатилади.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида қуйидаги шахсларга бепул ёрдам кўрсатилади:
  • тўлиқ етимлар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлганлар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941-1945 йиллардаги уруш йилларида меҳнат фронти иштирокчилари;
  • ёшига кўра ишламаётган нафақахўрлар;
  • Чернобил АЭС ҳалокатини бартараф этишда иштирок этган шахслар орасидан ногиронлиги бўлганлар;
  • Байналмилал жангчилар;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида нафақа олаётган кам таъминланган оилалар аъзолари;
  • ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
  • 15-17 ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18-27 ёшли) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш. Батафсил ҳаволада.

Тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмидан ортиқча тиббий ва бошқа хизматлар қўшимча хизматлар бўлиб ҳисобланади ва белгиланган тартибда мижоз томонидан тўланади.

Тиббий ёрдамни рад этиш ёки нотўғри ташхис қўйиш ёхуд тиббиёт ташкилоти ходимларининг ҳаракати натижасида юзага келган мураккаб вазиятлар билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишли тиббиёт ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Chat