Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7673 марта ўқилди

Истеъмолчининг ҳуқуқлари
  • шартнома асосида белгиланган сифатга, ҳажмга, унинг ҳаёти ва мол-мулки учун хавфсиз бўлган хизматнинг узлуксиз кўрсатилишини талаб этиш;
  • белгиланган тартибда иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўламаслик;
  • хизмат кўрсатилмаганда ёки хизматлар зарур сифат ва тартибда кўрсатилмаганда неустойка (жарималар, пенялар) тўлашни, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш;
  • иссиқлик таъминоти хизматлари (ҳажми ва сифати, уни кўрсатиш шартлари, тўлов миқдори, ҳисоб-китоб ҳолати ва б.) бўйича  маълумотномаларни бепул олиш;
  • белгиланган тартибда расмийлаштирилган далолатномани олиш.

Истеъмолчига қуйидагилар тақиқланади
  • кўп квартирали уйларнинг айрим хоналарини иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимидан узиш;
  • иситиш асбобларига қўшимча секцияларни бирлаштириш ёки улар сонини камайтириш, шунингдек уларнинг жойини ўзгартириш.

  • Истеъмолчи иссиқлик энергияси тўлиқ узиб қўйилиши ва танаффуслар тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантирилади.

Етказиб берувчи қуйидаги ҳолларда 2 нусхада далолатнома тузади
  • иссиқлик таъминотига ўзбошимчалик билан уланиш аниқланганда;
  • шикастланиш ёхуд иссиқлик тизимидан сув оқиб кетиши натижасида иссиқ сув исроф қилинганда.

  • Далолатноманинг 1 нусхаси уланиш эгасига (истеъмолчига) топширилади.
  • Далолатнома истеъмолчи жавобгарлигини аниқлаш ва етказилган зарарни қоплаш учун асос ҳисобланади.

Етказиб берувчи иссиқлик энергиясини қуйидаги ҳолларда тўхтатиш ҳуқуқига эга
  • истеъмолчи шартномасида назарда тутилган муддатда тўловни амалга оширмаса;
  • истеъмолчи иссиқлик таъминотига ўзбошимчалик билан уланса;
  • етказиб берувчи вакилини ҳисобга олиш асбобини кўздан кечириш ва кўрсаткичини ёзиб олиш учун сабабсиз қўймаслик.

  • Режали таъмирлаш бажарилганда ёки янги истеъмолчи тармоққа уланганда етказиб берувчи иссиқлик таъминотини узиб қўйиш ҳуқуқига эга.
  • Режали таъмирлаш ишлари бажарилаётганда, иссиқлик таъминоти бир йилда 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узиб қўйилиши мумкин.

Етказиб берувчининг мажбуриятлари
  • шартномада назарда тутилган ҳажмда, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ва келишилган режимга риоя этиш;
  • иссиқлик энергиясини стандартлаштирилган сифатда етказиб бериш;
  • истеъмолчига ҳисоблаб чиқилган иссиқлик юкламаси ҳақида маълумот бериш;
  • шартномага мувофиқ иссиқлик манбаи (иссиқ сув) параметрларини сақлаш;
  • иситиш даврида турар жой хоналаридаги ҳаво ҳароратини таъминлаш;
  • тарифдаги ўзгариш тўғрисида истеъмолчини камида 15 кун олдин ОАВ орқали хабардор қилиш;
  • истеъмолчига тўлов бўйича ҳисоб-китоб ҳолати тўғрисида маълумотни, шунингдек тўлов бўйича қарз йўқлиги тўғрисидаги маълумотни бепул бериш;
  • иссиқлик таъминоти хизмати учун истеъмолчидан қарзни ундириш бўйича чора кўриш;
  • шахсий ҳисоб рақами ва ҳисобга олиш асбоб ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юбориш.

Истеъмолчи учун тақиқланган ҳаракатлар
  • иситиш тизимидан иссиқлик манбаини чиқариб ташлаш;
  • уй ичи иссиқлик тармоғига ўзбошимчалик билан ёки ҳисобга олиш асбобларини четлаб ўтиб уланиш;
  • индивидуал ҳисобга олиш асбобларидаги тамғаларни ўзбошимчалик билан бузиш, ҳисобга олиш асбобларини қисмларга ажратиш ва уларнинг кўрсаткичларини бузиш;
  • шартномада белгиланган иссиқлик энергиясидан фойдаланиш тартибини бузиш.

  • Етказиб берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар учун тўлиқ ҳажмда жавоб беради.


Ҳаётий мисол: автоном исситиш тизими

Савол: Х. исмли аёл кўп қаватли уйда жойлашган квартирасини марказий иситиш тармоғидан узиб, ўзининг квартираси учун индивидуал иситиш мосламаси ўрнатмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилиб, бунинг учун қандай ҳужжатлар расмийлаштирилиши лозимлиги юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Кўп квартирали уйларнинг айрим турар жой ва нотурар жой хоналарини иситишнинг ушбу тизимларини иссиқлик жиҳатидан ва гидравлик қайта тартибга солмаслик учун иситиш ва иссиқ сув таъминотининг уй ичидаги тизимидан узиш тақиқланади.

Chat