Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17015 марта ўқилди

Ер эгаси қўшни ер эгасидан унинг еридан фойдаланишни талаб қилиши мумкин ( сервитут ҳуқуқи ).

Сервитут қуйидаги мақсадлар учун белгиланади
  • ердан пиёда ва транспортда ўтиш;
  • электр, алоқа, қувур линияларини ўтказиш ва эксплуатация қилиш;
  • сув билан таъминлаш ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Ерга сервитут белгиланиши ер эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Сервитут уни талаб қилган шахс ва ер эгаси ўртасидаги битимга асосан белгиланади.

Сервитут тўғрисидаги шартномалар кадастр органлари томонидан рўйхатга олиниши керак. Рўйхатдан ўтиш 1 кун давомида, бепул амалга оширилади.

Сервитут билан юкланган ер участкасининг эгаси, сервитут ўрнатилишидан манфаат олган шахсдан ер участкасидан фойдаланганлик учун мутаносиб тўлов талаб қилишга ҳақлидир.

Агар икки тараф келиша олмаса, ушбу ма сала фуқаролик судида кўриб чиқилади.


Ҳаётий мисол: Сервитут

Савол: Ш. исмли шахс маҳалладаги қўшниси йўлак сифатида қолдирилган ерни девор билан ўраб олгани, бунинг оқибатида унинг оила аъзолари катта кўчага чиқиш учун қарйиб 2 км. йўл босишга мажбур бўлаётгани ҳақида маълум қилиб, қўшнисига тегишли ер участкасининг бир чеккасидан йўлак сифатида фойдаланиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Ш. исмли шахснинг қўшнисига тегишли ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, яъни пиёда ўтиш ҳуқуқи (сервитут) ўша қўшниси билан тузилган келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар ўзаро келиша олмасалар, суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт.

Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитут тўғрисидаги келишув уни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса, бекор қилиниши мумкин.

Норматив ҳужжатлар

Фуқаролик кодекси

Chat