Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9152 марта ўқилди

Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади


Нотариал ҳаракатни иштирокчилари: Васият қилувчи

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

  • Меросхўр тўғрисида маълумотлар (Фамилия, Исм, Отасини исми ва туғилган санаси).


Кўрсатиладиган хизмат учун йиғим ундирилади
  • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 15%);
  • Тушунтириш учун ҳақ миқдори (БҲМнинг (5%).

Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat