Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14811 марта ўқилди

Меҳнат таътили карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси бўлган боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (улар ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

Агар ходим карантин даврида боғча ва мактабнинг фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин даврида меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра масофавий иш усулида, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши ёхуд ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши мумкин.

Таътил бериш тартиби:
  • меҳнат таътилининг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ва меҳнат таътили муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, меҳнат таътили берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак;
  • иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни меҳнат таътилининг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга меҳнат таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради;
  • агар ходим меҳнат таътилида бўлган даврда боғча ва мактаб фаолияти тикланса ёки ходимнинг меҳнат таътилида қолиш эҳтиёжи бўлмаса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, иш берувчи ушбу аризани қаноатлантириши лозим.

Боғча ва мактаб фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ходим таътилга чиққан даврида, ходимни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

Chat