Давлат хизматлари марказлари пуллик хизматлар кўрсатишга ҳақлими?
✅ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 273-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга ихтиёрий пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрига кўра пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Давлат хизматлари марказига ишдан сўнг яъни 18-00 дан кейин мурожаат қилишим мумкинми?
✅ Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат соат 9-00 дан 18-00 га қадар реал вақт режимида ҳужжатларни тўхтовсиз қабул қилиш белгиланган. Бироқ, сиз ўз ҳужжатларингизни ЭРИ ёрдамида 24 соат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборишингиз мумкин.
Давлат хизматларини учун тўловларни қандай амалга оширса бўлади?
✅ Давлат хизматларини олишда PayMe, Click, Upay, UniPay иловалари, марказларда жойлашган банк кассалари ва банк-клиент иловалари орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Фарзандимни мактабгача таълим муассасасига қандай қилиб жойлаштираман?
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти" талабларига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (аризачилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиши ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олиниши лозим.
✅ Бунда аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эгалиги, йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилиши назарда тутилган.
Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйишига қандай ҳолатлар асос бўлади
- Нотариус томонидан мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ солишга асос бўлиб, банк муассасалари, хўжалик ҳисоби корхоналари ва ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга уй-жойни, квартирани (уй-жой, квартиранинг бир қисмини) ва кўчмас мулк сотиб олиш ва уни тубдан таъмирлаш учун қарзлар берилганда, бу тўғрисида берилган хабарномалари уй-жой, уй-жойни бир қисмини, гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномаларни гувоҳлантириш чоғида, шунингдек қонун билан кўрсатилган бошқа ҳолларда уй-жой жойлашган ердаги нотариус уй-жойни ёки унинг бир қисмини, квартирани бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўяди. Агар автомашиналар гаров шартномасининг предмети бўлса, уларга нотариус томонидан гаров шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилгунга қадарли тақиқ солинади. Бу ҳақда автомашинанинг техник паспортига белги қўйилиб, автомашина рўйхатда турган ЙҲХХ (Йўл Ҳаракати хавфсизлик хизмати) га тақиқнома юборилади.
- Тақиқ солиш қарз берганлиги тўғрисидаги банк муассасаси хўжалик ҳисоботдаги корхонанинг хабарномаси асосида, нотариус томонидан тақиқ ҳақидаги ёзувни ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Хабарноманинг нотариус томонидан тақиқ ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзуви билан бирга унинг нусхаси шу уй-жой жойлашган тегишли давлат кадастри бошкармасига, бошқа нусхаси эса қарз берган муассаса ёки хўжалик ҳисоби корхонасига юборилади бир нусхаси эса нотариал идорада қолади.
- Уй-жойни, хонадонни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш шу гаровга қўйиш шартномасига ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Нотариус гаров тўғрисидаги шартномага тақиқ қўйиш тўғрисида уй-жой жойлашган ердаги тегишли давлат кадастри бошқармасини хабардор қилади. Тақиқлар қўйиш ва қайд этиш алоҳида реестр китобига ёзиб қўйиш билан амалга оширилади. Бу реестрда суд ва тергов идораларининг уй-жойга арест солинганлиги ҳақидаги хабарлари ҳам қайд этилади. Тақиқлар ва арестлар қўйиш тўғрисидаги ёзув, тақиқлар ва арестларни ҳисобга олиш алфавитлар дафтарига ёзиб қўйилади.
Нотариус мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш бўйича нотариал ҳаракатни қайси ҳуқуқий меъёрга асосланиб амалга оширади?
Жавоб: Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилиш билан боғлиқ бўлган нотариал ҳаракатлар ЎзР “Нотариат тўғрисидаги” қонунига кўра, нотариуслар томонидан амалга оширилади. Ҳар бир шахс ўз эгалигидаги мол-мулкни эркин равишда эгаллаш ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир. Лекин баьзида, қонунда кўрсатилган ҳолларда мулкнинг тасарруфига нисбатан тақиқ солиб қўйилади.