Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19892 марта ўқилди

Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ҳисобланади:

  • туманлар ва шаҳарлар ФҲДЁ бўлимлари, шунингдек, никоҳ уйлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармаларининг идоравий ФҲДЁ архивлари.

ФҲДЁ органлари ёзувларни тузиш орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

  1. туғилганлик;
  2. никоҳ тузиш;
  3. никоҳдан ажралиш;
  4. ўлим.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, икки нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.


Далолатнома ёзувларини қайд этиш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин
  1. агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
  2. агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
  3. агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

► Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.


ФҲДЁ ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat