Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31417 марта ўқилди

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади.

Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.

Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.

Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясига юборилади:
  • айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
  • айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
  • сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
  • силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда.

Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси - шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўладиган ҳамда касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат.

Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади.

Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан тасдиқланадиган ҳолатлар
  • ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги;
  • алкоголга қарамлик натижасидаги касалликлар ва жароҳатлар;
  • ходимларни даврий тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;
  • ҳарбий хизматга чақирилувчиларни амбулатория ёки стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;
  • касалликнинг келиб чиқиши касб билан боғлиқлигини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилганлиги;
  • айбланувчи ёки судланувчининг суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилганлиги;
  • амбулатория шароитида 14 ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври 14 календарь кундан ошганлиги.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси беришга ваколатсиз тиббий муассасалар
  • тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
  • шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
  • суд-тиббий экспертиза муассасалари;
  • пансионат ва санаторий-курортлар;
  • физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.

Chat