Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21139 марта ўқилди

Деҳқон хўжалиги - оилавий майда товар хўжалиги бўлиб, оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиради ва реализация қилади.

  • Деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ва юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин.
  • Бугунги кунда амалиётда қўлланилаётган “деҳқон хўжалиги” ҳамда “шахсий томорқа ер эгалари” тушунчаларининг маънолари бир хил бўлиб, улар томорқа ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланадилар.
  • Деҳқон хўжаликлари ҳамда шахсий томорқа ер эгаларига ҳуқуқий, агротехнология, маҳсулот сотиш йўналишларида маслаҳат бериш, тегишли ёрдам кўрсатиш масалалари билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳудудий бўлинмалари шуғулланади.
Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш

Деҳқон хўжалигини давлат рўйхатига олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Деҳқон хўжалиги бошлиғига Ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ҳар бир деҳқон хўжалигини Хўжалик китобига киритиб, унда деҳқон хўжалигининг таркиби, хўжалик бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс, шунингдек хўжаликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли (юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки юридик шахс ташкил этмасдан) тўғрисидаги маълумотларни қайд этиб қўяди.

Деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Chat