Жавоб: Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.
✔️ Ҳар йили (навбат асосида):
✔️ икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
✔️ санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба — ёшга доир пенсионерлар бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминланади.
Жавоб: Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.
Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.
Жавоб: Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 6 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга.
Ушбу шахсларга белгиланган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул таъминланади.
Жавоб: Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.
Жавоб: Моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.
Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.
Бунда моддий ёрдам олиш учун оила таркибига болаларнинг отаси, онаси ёки никоҳдаги ҳар икки ота-онаси (фарзандликка олувчилар), ота-оналар билан бирга яшайдиган ва уларнинг қарамоғида бўлган болалар, шунингдек ота-оналар билан биргаликда яшайдиган ва ўз оилаларига эга бўлмаган 16 ёшдан катта ёшдаги болалар (шу жумладан фарзандликка олинган болалар) киритилади.
Ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдам, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси, ногиронлиги бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа, Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа, шунингдек «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида микрокредит олинган санадан бошлаб охирги 12 ой мобайнида оилавий тадбиркорликни амалга оширишдан олинган даромадлар ҳамда стипендиялар ҳисобга олинмайди.