Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 161850 марта ўқилди

18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 3 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пулли компенсацияни тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатилади.

Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати
  • давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
  • мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
  • умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
  • айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
  • санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
  • кам таъминланган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзоларини протез — ортопедия мосламалари билан таъминлаш;
  • ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш. Батафсил

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар фуқаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди.
  • 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни ёки ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Ҳаётий мисол:

Савол: Й. исмли шахс “Ижтимоий ҳимоя ягона тизими” қандай тизим эканлиги ва унинг қанақа ижобий томонлари борлиги ҳақида тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: “Ижтимоий ҳимоя ягона тизими” – ижтимоий ҳимояни амалга ошириш учун инсон омилисиз оиланинг (фуқаро) ижтимоий ҳимояга муҳтожлигини ўзи аниқлайдиган, ижтимоий ҳимояни амалга оширадиган ва уни назорат қиладиган, харажатлар ҳисобини юритадиган автоматлашган ахборот тизимидир.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.

Мазкур ахборот тизими тажриба - синов тариқасида Сирдарё вилояти ҳудудида 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб ишга туширилган ва 2021 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида ишламоқда.

Ҳозирда бу тизим орқали 21 вазирлик ва идоранинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида электрон алмашув асосида 40 дан ортиқ турдаги маълумот олинмоқда.

Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, биринчидан, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоядан фойдаланишлари учун зарур маълумотлар автоматик тарзда йиғилади ва бу борада фуқаролар сарсон бўлишининг олди олинади.

Иккинчидан, кам таъминланганликни эътироф этиш ва ижтимоий нафақаларни тайинлаш ёки рад этиш жараёни максимал даражада шаффофлашади. Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор фақат ушбу ахборот тизими томонидан (унга киритилган мезонлар асосида) қабул қилинади, бунда ҳеч қандай инсон омили мавжуд бўлмайди.

Учинчидан эса, ушбу тизим кўрсатилаётган ижтимоий ҳимоя чораларининг маълумотлар базасига айланади ва ушбу база орқали автоматик тарзда барча ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Chat