Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 266884 марта ўқилди

Аёллар дафтари — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.

«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади
  1. ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар — бандлиги Таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган ва даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  2. тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар — бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  3. боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар — боқувчиси вафот этган, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлмаган, бедарак йўқолган (суд қарорига асосан) эҳтиёжманд хотин-қизлар, шунингдек, никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва эҳтиёжманд ёлғиз оналар (ФҲДЁ органларининг маълумотномаси асосида);
  4. ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  5. уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар — нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий яшаш учун турар жойи бўлмаган, бир хонадонда (кичик ҳовлида) уч ва ундан ортиқ оила яшаётган (уй-жой майдони белгиланган ижтимоий нормадан кам бўлган), бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган, хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
  6. қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар — ногиронлиги бўлган вояга етмаган (I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди ёшидан қатъий назар) фарзандини бевосита парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар.

Бунда «Аёллар дафтари» рўйхатига киритиладиган хотин-қизлар юқоридаги тоифалардан фақат бирига киритилиши мумкин.

Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари қуйидаги шаклларда ўрганилади
  • секторлар ишчи гуруҳлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари билан биргаликда барча йўналишдаги муаммоларни ҳар йили январь ойида уйма-уй юриш орқали;
  • хотин-қизларнинг мурожаатлари, шу жумладан, «Аёллар маслаҳат кенгаши» ва «Аёллар дафтари» ахборот тизими орқали.
  • «Аёллар маслаҳат кенгаши»га ва ахборот тизими орқали мурожаат қилинган ҳолатда, анкета-сўровномалар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан тўлдирилиб, сектор ишчи гуруҳига тақдим қилинади. Секторлар раҳбарлари ва туманлар (шаҳарлар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари биргаликда муаммоларнинг ҳаққонийлигини ўрганади ва ҳар ойда ўрганилган ва «Аёллар дафтари»га киритилиши керак бўлган хотин-қизлар рўйхатини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этади.

Ўрганиш давомида хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари Низомга иловагасига мувофиқ анкета-сўровномалар орқали аниқланади.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади

1) ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар учун:

  • бандлигини таъминлаш;
  • зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;

2) тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

  • тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш;

3) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

  • бир марталик моддий ёрдам бериш;
  • зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;

4) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

  • бир марталик моддий ёрдам бериш;
  • зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш;
  • тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур тиббий ёрдамлар кўрсатиш;

5) уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

  • ижара компенсациясини тўлаш, ижтимоий уйларга жойлаштириш, уй-жой билан таъминлаш;
  • зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш;

6) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар учун:

  • бир марталик моддий ёрдам бериш;
  • зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида томорқадан ва деҳқончиликдан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш.

Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади

Хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда «Аёллар дафтари»дан чиқарилади:

  • ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);
  • тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
  • ўз аризасига кўра;
  • «Аёллар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
  • бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
  • суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
  • шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Аёллар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.


Кредитлар «Аёллар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Бунда кредитлар 33 миллион сўмгача миқдорда ҳокимлар ёрдамчиларининг тавсиялари асосида ажратилади.

Chat