Фуқаролари юридик техникумларга ўқишга кириш учун 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест маркази орқали электрон шаклда тегишли ҳужжатларни топширади.
Юридик техникумларга кириш синовлари, қоида тариқасида, 25 — 30 авгyст кунлари қуйидаги шаклда ўтказилади:
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Абитуриентнинг кириш имтиҳони натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тартибларнинг бузилиши аниқланганда, имтиҳон натижалари бекор қилинади, абитуриент ўқишга қабул қилинган бўлса, у юридик техникум ўқувчилари сафидан четлаштирилади.
Адлия вазирлигининг абитуриентларни юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори 2 сентябрдан кечикмасдан қабул қилинади.