Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14253 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.04.2021 йилдаги ПФ-6199-сон қарори билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташкил этилди.     

Қуйидагилар белгиланди:
  • Туризм ва спорт вазирлиги туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
  • Туризм ва спорт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли;
  • давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари Туризм ва спорт вазирлигининг мурожаатига кўра тегишли маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади;
  • туризм, жисмоний тарбия, спорт ва маданий мерос масалаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда Туризм ва спорт вазирлиги билан келишилади.

Асосий вазифалари:

а) туризм соҳасида:

  • туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
  • мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан оширишга, туризм соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишига йўналтирилган туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга ошириш;
  • туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетинг тадқиқотлари олиб боришга, тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилишга, мамлакатимизнинг туризм қиёфасини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

в) моддий маданий мерос соҳасида:

  • маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳага замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
  • давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва бошқалар.

Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш этиб қайта ташкил этилди.

Chat