Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17793 марта ўқилди

Илмий фаолият - объектлар, ҳодиса (жараёнлар)нинг хусусиятлари, ўзига хосликлари ва қонуниятларини аниқлаш мақсадида борлиқни ўрганиш ва олинган билимларни амалиётда қўллашга йўналтирилган фаолият ҳисобланиб, фундаментал ва амалий тадқиқотлардан иборатдир.

  • Фундаментал тадқиқотлар табиат, жамият ва инсоннинг тузилиши, шаклланиши ва ривожланишига оид асосий қонуниятлар ҳақида янги билимлар олиш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, шунингдек муайян фаолият натижасида яратилган объектларни ўрганишга йўналтирилган назарий ва (ёки) тажрибага йўналтирилган фаолият ҳисобланади.
  • Амалий тадқиқотлар амалий мақсадларга эришиш ва аниқ вазифаларни ҳал этиш учун асосан янги билимлар ва фундаментал тадқиқотлар натижаларини қўллашга йўналтирилган фаолият ҳисобланади.

Илмий фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар илмий фаолият субъектлари ҳисобланади.

  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидаги илмий фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
  • Давлат илмий ташкилотлари, шунингдек давлат таълим муассасалари таркибидаги илмий ва илмий-техникавий тузилмаларда фаолият юритувчи ходимлар лавозимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Илмий фаолият юритувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Олий таълим муассасаларида таълим жараёни билан бирга илмий фаолият ҳам юритилади.

  • Олий таълим муассасаларининг педагог кадрлари тегишли йўналишларда илмий фаолият билан шуғулланишлари шарт.
  • Олий таълим муассасалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш билан шуғулланувчи ташкилотлар, илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш, шунингдек ноёб илмий объектларни ташкил этиш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ваколатлари:
  • илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, давлат илмий дастурлари, шунингдек халқаро дастурларни шакллантириш бўйича таклифлар беради;
  • илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
  • илмий фаолият субъектлари учун илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари, ноёб илмий объектлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш билан боғлиқ зарур шарт-шароитларни яратади;
  • илмий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини оширади ва илмий даражали кадрлар тайёрлайди;
  • илмий ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашади ва уларнинг эгаларини рағбатлантиради, шунингдек ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, уларнинг самарали илмий фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикасининг илм-фан ва илмий фаолият соҳасида халқаро ҳамкорлиги миллий илмий мактабларнинг жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлиши, дунё илм-фани ва технологиялари илғор ютуқларидан миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини юксалтиришда фойдаланиш, чет эл инвестициялари, чет эллик етук илмий ва технология марказлари, олимлар, мутахассисларни мамлакатга жалб этиш, илмий фаолият юритувчи жисмоний шахсларнинг хорижда тажриба ва малака орттиришларини таъминлаш мақсадларида амалга оширилади.

Тегишли фан йўналишлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD), фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларини, профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонларини бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Chat