Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4177 марта ўқилди

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади, агар:
  • иш судга тааллуқли бўлмаса;
  • фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки маъмурий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки даъвогарнинг арз қилинган талабларидан воз кечишини қабул қилиш тўғрисидаги ёхуд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги ажрими мавжуд бўлса;
  • даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса;
  • тарафлар келишув битими тузган ва у суд томонидан тасдиқланган бўлса;
  • ҳакамлик судининг айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, бундан суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этган ҳоллар мустасно;
  • иш бўйича тарафлардан бири бўлган фуқаронинг вафотидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
  • иш бўйича тараф бўлиб қатнашаётган ташкилот тугатилган бўлса.

Иш юритиш суднинг ажримига биноан тугатилади. Агар иш юритиш иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли тугатилса, суд аризачининг қайси органга мурожаат қилиши кераклигини кўрсатиши шарт.

Иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи марта мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Chat