Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 448325 марта ўқилди

2023/2024 ўқув йили қабулида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади. Рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.


 2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича  34 860 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича — 8 923 нафар.

Қабул жараёнлари билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда 2 фоизли квота ажратилган. 


Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда тавсияномага эга бўлган ҳарбий хизматчиларга имтиёзлар.

Chat