Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17337 марта ўқилди

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.       

Давлат хизматлари кўрсатиш тартиби
  • Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
  • Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
  • Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
  • Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
  • Ариза берувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлаш рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
  • Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
  • Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
  • Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда тақдирда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
  • Ваколатли орган сўровнома олингандан сўнг 5 дақиқа мобайнида QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
  • Давлат хизматлари маркази маълумотнома олингандан сўнг 5 дақиқа мобайнида ариза берувчига маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклида бериши шарт.


  • Боғланиш: Тел: +998 (71) 202-11-40 Email: pension_uz@pfca.mf.uz
  • Хизмат нархи: Бепул

Ҳаётий мисол

Савол: Б. исмли шахс ўзига тайинланган пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни қандай тартибда олиши мумкинлигини сўради. 

Жавоб: Пенсия ёки нафақа миқдори тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази томонидан кўпи билан 15 дақиқа ичида берилади. Бунинг учун шахс Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Chat