Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5065 марта ўқилди

Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида қуйидаги қоидаларга асосан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.

Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, яъни паспорт (ID карта), ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки ҳарбий билети кўрсатилиши керак.

Никоҳ тузилганлигини қайд этишда никоҳланувчи шахслар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.

Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия (масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин.

Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.

  • Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.
  • Агар консуллик муассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаса консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этишда консуллик йиғими ундирилади.

Никоҳни қайд этишга электрон ариза бериш учун ҳаволага ўтинг. 

Chat