Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5455 марта ўқилди

Чет эл фуқаролари Россия Федерациясида бўлиш, миграция рўйхатида туриш ёки ишга жойлашиш қоидаларини бузганликлари учун Россия қонунчилигига кўра, жарима қўлланилиши ёки Россияга кириш ҳуқуқи суд қарори билан чекланиши ва давлатдан чиқариб юборилиши мумкин.

Россия Федерациясининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш Россияга кириш ҳуқуқига қўйилган чекловлар доирасида маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Кириш тақиқланганлиги тўғрисидаги маълумотни қуйидаги ҳавола орқали аниқлаш мумкин - www.fms.gov.ru

Россия Федерациясига киришга қўйилган тақиқни олиб ташлаш учун ваколатли органнинг киришга рухсат бермаслик тўғрисидаги қарорига нисбатан судга ёки Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция департаментига шикоят қилиш мумкин.

1993 йил 22 январдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск конвенциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига ёки Россияда тақиқни ўрнатган органга қуйидаги манзиллар орқали электрон мурожаат йўллаши мумкин - www.мвд.рф.

Chat