Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4748 марта ўқилди

Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш

Бу қандай ишлайди?

  1. Ариза берувчи рухсатнома олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
  2. Ариза берувчи сўровномани тўлдиради ва давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди. ДХМ ёки ЯИДХП тўлдирилган сўровномани экология қўмитасига юборади.
  3. Экология қўмитаси электрон тарзда ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга тақдим этилган хужжатларни 15 иш кун мобайнида кўриб чиқади.
  4. Экология қўмитаси томонидан ижобий ҳулоса берилганда, (Ўзбекистон Республикасининг 08.07.2020 йилдаги ЎРҚ-627-сонли қонунинг 1-иловасига асосан) ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловлар бўйича ҳисоб тақдим этади.
  5. Аризачи томонидан ҳисоб асосида тўлов амалга оширилгандан (тўлов тушгандан) сўнг Экология қўмитаси рухсатнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва ДХМга (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Боғланиш: +998 (71) 207-07-70 (1026)

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар 

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди

Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни мобайнида

Хизмат нархи:
Жисмоний шахслар учун БҲМнинг 0,1 нисбатан коэффициент миқдорида;
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 08.07.2020 йилдаги ЎРҚ-627-сонли қонунинг 1-иловасига асосан ёввойи ҳайвонларни тутиш учун тўловларни амалга ошириш зарур.

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.18 БҲМ

Chat