Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3818 марта ўқилди

1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш керак.
  2. Уч иш кун мойбайнида ҲГТТ техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  3. ҲГТТ талабгорга лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи эга.

Ташкилот: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Боғланиш: Call-center - 1104

Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахсларга.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида.

Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.09 БҲМ

Chat