Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12041 марта ўқилди

Бола (болалар) — 18 ёшга тўлгунга (вояга етгунга) қадар бўлган шахс (шахслар).

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:
  • боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  • боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
  • боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
  • боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  • болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш;
  • бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикасининг КонституциясиҚонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар бир болага инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари тегишли бўлади ҳамда давлат томонидан кафолатланади.          

  • Никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади.
  • Давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради.              

Фойдали манба

Бошқа тегишли мақолалар

Бола ҳуқуқлари

Chat