Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8667 марта ўқилди

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари

Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
  1. ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш;
  2. ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал қилишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;
  3. низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, «хавф остидаги гуруҳ»да бўлган шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;
  4. низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини, ўз жонига қасд қилиш кайфиятини қўзғатадиган омилларни аниқлаш ҳамда ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  5. жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш;
  6. жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги масалалар юзасидан Марказлар билан ҳамкорлик қилади
  1. низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
  2. оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;
  3. жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вазифалари
  • оилавий-маиший соҳада қонунийликни ва ҳар бир оилавий-маиший зўрлик ишлатиш, шахсий ҳаётга аралашув ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эътирозсиз ва қаршиликсиз одил судловдан фойдаланишини ва тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш;
  • Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига низоли вазиятларда ва оилавий-маиший зўрлик ишлатиш аниқланган ҳолларда самарали ҳаракат қилиш ўргатилишини таъминлаш.

Chat