Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7495 марта ўқилди

Бу қандай ишлайди?

1. Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ўтади, ариза шаклини тўлдиради ва ваколатли органга тегишли ҳужжатларни илова қилиб юборади.

2. Ваколатли орган илова қилинган ҳужжатларни текширади ва аризачига имтиҳонларга кириши юзасидан хабарнома юборади.

12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқарган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ҳайдовчилик гувоҳномасини имтиҳонларсиз тиклаш имконига эга:

  • автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
  • ишончнома ёки ижара шартномаси (мавжуд бўлса)
  • транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта полиси.
  • ҳайдовчилик билан шуғулланса - ишхонадан маълумотнома.

12 ой давомида автотранспорт воситасини бошқармаган шахс, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтиши лозим:

  • 083 тиббий маълумотнома;
  • ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув мактабини битирганлик тўғрисидаги ҳужжат.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 кун мобайнида

Хизмат нархи: 0.09 БҲМ 

Chat