Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10556 марта ўқилди

Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бола ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) ҳолларда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тўлдирилади.


Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиб, тирик туғилганлик мезонларидан ҳеч бири мавжуд бўлмаса, бола ўлик туғилган ҳисобланади.

  • Ўлик туғилган болани туғилишини қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади ва туғилганлик тўғрисидаги алфавит дафтарига киритилади.

Ваколатли орган: тиббий муассасалар ва суд-тиббий экспертиза бюролари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • шифокор томонидан патологоанатомик текширув натижаси бўйича тузилган хулоса;
  • онанинг ҳомиладорлиги ва туғруқ давридаги касалликлари, боланинг касалликлари ҳақидаги маълумотлари кўрсатилган тиббий ҳужжатлари (туғруқ тарихи, чақалоқни ривожлантириш тарихи).

Хизмат учун тўлов: бепул.

Chat