Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3449 марта ўқилди

Давлат буюртмачиларига ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, кўргазма ярмаркалари давомида ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар билан улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни уч йилгача муддат давомида кафолатли харид қилишни назарда тутувчи шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ягона реестри юритилишини ташкил этилади:

  • Бунда, Реестр Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг расмий веб-сайтида юритилади, шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги билан ўзаро электрон маълумотлар алмашинуви асосида шакллантирилади ва янгилаб борилади;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ўринлари ва шароитларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан давлат экспертизаси хулосасини талаб қилиш тартиби бекор қилинади.

Давлат харидлари доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб режа-жадвалларидаги харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида жойлашган ҳудуди бўйича тегишлича Реестрга киритилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни шартнома асосида сотиб олади.

Бунда, барча давлат буюртмачилари ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан харид қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг ёки юқори турувчи ташкилотларнинг расмий веб-сайтида доимий равишда жойлаштириб боради.


Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамиятининг 2023 йилдан бошлаб ҳудудларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маданият, санъат, спортга оид қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Имкониятлар маркази» фаолияти ташкил этилади.
 

«Имкониятлар маркази»:

  • ногиронлиги бўлган шахслар ва иш берувчилар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
  • ногиронлиги бўлган шахслар билан дастлабки суҳбатлар ўтказиб, уларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
Chat