Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4573 марта ўқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган.

Жамғарма мақсади
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш;
  • тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва реабилитация сифатини ошириш;
  • протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва технологик янгилашга кўмаклашиш.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади
  • ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
 

Жамғарманинг маблағлари
  • ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашни;
  • ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишни;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштириш учун сарфланади.

Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.

Малумот: 2018 йил 1 июндан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахслар, тайинланган пул тўловларининг турлари ва миқдори, ажратилган техник реабилитация воситалари, протез-ортопедия буюмлари ва дори воситалари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган имтиёзлар тўғрисидаги комплекс маълумотларни ўз ичига олган, шунингдек, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотларни тезкор олиш, давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга ошириш, бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланиши ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш имконини берувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланиш амалиётга жорий этилган.

Chat