Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1537 марта ўқилди

Давлат ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотида жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача тарбияланувчилар контингентига мувофиқ қуйидаги гуруҳлар тузилади:

  • нутқида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
  • эшитишида оғир нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун;
  • кўришида оғир нуқсонлар бўлган тарбияланувчилар учун;
  • психик ривожланишда кечикаётган тарбияланувчилар учун;
  • ақлик заифлик билан тарбияланувчилар учун;
  • таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар учун.

Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхати

Болани текширувдан ўтказиш учун комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • боланинг қонуний вакили аризаси;
  • боланинг қонуний вакиллари паспортининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
  • боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасининг асл нусхаси ва кўчирма нусхаси;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси;
  • даволаш-профилактика муассасасининг бош врачи томонидан имзоланган боланинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма, мутахассисларнинг хулосалари билан бирга.

Комиссиянинг болани ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга ёки қўшма типдаги мактабгача ташкилотга юбориш тўғрисидаги хулосаси ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган қуйидаги ёш тоифаларидаги болаларга берилади:
  • кўришида оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 3 ёшдан 7 ёшгача;
  • эшитишда оғир нуқсонлар бўлган болалар учун — 2 ёшдан 7 ёшгача;
  • таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болаларга — 2 ёшдан 7 ёшгача;
  • нутқида оғир нуқсонлар бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
  • психик ривожланишда кечикаётган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача;
  • ақли ривожланишда нуқсонлари бўлган болаларга — 3 ёшдан 7 ёшгача.

Хулоса боланинг жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсоннинг оғирлик даражасига қараб 6 ой ёки 1 йил муддатга берилади.

Chat