Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4711 марта ўқилди

«Саховат» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.

«Саховат» интернат уйларига қабул қилишга тўсқинлик қилувчи холатлар
  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
  • беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

«Саховат» интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.

«Саховат» интернат уйларига расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
  • «Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • пенсия гувоҳномаси (мавжуд бўлса);
  • расмийлаштирилаётган шахсга ногиронлик белгиланган тақдирда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
  • «Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг 2 дона (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
  • туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
  • белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.

 

«Саховат» интернат уйларига юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Chat