Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3636 марта ўқилди

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) фуқаролар ҳам бир қанча имтиёзларга эга:

  • давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида кўрсатиладиган хизматлардан навбатсиз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари қабулига навбатсиз кириши мумкин;
  • тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига  ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилади.

Стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар  даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиши мумкин.

Chat