Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4347 марта ўқилди

1. Парламентнинг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш бўйича ваколатлари мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш парламентнинг конституциявий ваколати сифатида белгиланди.


2. Илк маротаба халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари Асосий қонунда белгиланди

Жумладан:

  • тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш;
  • хокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ва бошқалар. 
    (Конституцияда ҳалқ ҳокимиятчилиги принципини ўрнатиш фуқароларнинг жамият ва давлат ишлари бошқарувида (шу жумладан, уларнинг сайланган вакиллари, яъни депутатлар орқали) иштирок этиш ҳуқуқида намоён бўлади, халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари қанчалик кўп бўлса, фуқароларда жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этиш имкониятлари шунчалик кенг бўлади).
Chat