Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1852 марта ўқилди

Давлат солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш учун смартфон қурилмангизга Play Market орқали “Soliq мобил иловасини юклаб олинг.

Шунингдек ушбу ҳизматни қўйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин (рўйхатдан ўтиш талаб этилади).

1. Иловани очиб, “Ўзини ўзи банд қилиш” бўлимини танланг. 

2. Ўзингизга тегишли жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР-ПИНФЛ) киритинг ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калити орқали шахсингизни тасдиқланг. 

ЖШШИРни паспортингиздан билиб олишингиз мумкин. ЖШШИРни аниқлаш тартибини билмасангиз, “Ёрдам керакми?” бўлимига мурожаат қилинг. 

3. ЖШШИРни киритганингиздан сўнг (агар сиз аввал солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз) навбатдаги “Шахсини тасдиқлаш” ойнаси очилади. 

Унга телефон рақамини киритиш лозим. Шундан сўнг сиз киритган телефон рақамига СМС тарзда тасдиқлаш коди юборилади.

4. Мобил телефонингизга келган SMS хабардаги тасдиқлаш кодини киритинг ва “Рўйхатдан ўтиш”ни танланг. 

5. Киритилган маълумотлар асосида электрон ариза шаклланади. 

6. Агар сизнинг электрон рақамли имзо калитингиз бўлса, унда “Эри орқали рўйхатдан ўтиш”ни танланг. Бунда жараён тезроқ амалга ошади.


7. Очилган Ариза ойнасида рўйхатдан ўтмоқчи бўлган фаолият турини танланг. Агар лозим бўлса бир нечта хизмат (иш) турини танлаш мумкин. 

8. Шундан сўнг рўйхатдан ўтмоқчи бўлган фаолият жойи (туман шаҳар)ни танланг.  

9. Киритилган маълумотлар тўғрилигини текшириб бўлгач, “Рўйхатдан ўтиш”ни танланг. Шундан сўнг, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих кодга эга маълумотнома шаклланади.  

10. QR кодли маълумотномани хоҳишингизга кўра юклаб олиб, қоғоз шаклида чиқариб олишингиз мумкин. Бунинг учун “Маълумотнома” ойнасидаги “Кўриш” ёки “Юклаб олиш” бўлимини танлаш лозим.


11. Маълумотнома намунаси: 

12. Кўрсатилган барча ҳаракатлар тугагач, «ўзини ўзи банд қилган» мақомини расман рўйхатдан ўтказиш тугатилади – қонуний фаолият учун имконият фаоллашади.

Chat