Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5361 марта ўқилди

Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

  • Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат ҳудудий принцип асосида ойлик йиғинлар тарзида ташкил этилади ҳамда чақирилувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобварағига пул бадаллари киритилишини назарда тутади.
  • Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига шахслар 27 ёшга тўлгунга қадар олинадилар ва ҳар йилги ҳарбий йиғинларга жалб этилишлари мумкин, фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда эса ҳақиқий ҳарбий хизматга чақириладилар.
  • Сафарбарлик чақируви резервида ойлик йиғинни ўтаган фуқаролар Қуролли Кучлар резервига ўтказиладилар.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари миқдори ва уларни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган алоҳида низом билан белгиланади. Бу маблағлар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчилар билан йиғинларни ўтказишга боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплашга, қайси тегишли вазирликлар ва идораларда муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бўлса, ўша вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматдан бўшатилганида хизматдан бўшатиш нафақасини тўлашга, йиғинлар маъмуриятининг таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга, шу жумладан биноларни таъмирлаш ва қуришга, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резервидаги хизматчиларни ҳисобга олувчи ходимларнинг таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун қурол-яроғ, ҳарбий-техника мол-мулки ва ўқ-дориларни харид қилишга мақсадли тартибда йўналтирилади.

Chat