Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4259 марта ўқилди

Юқори профессионал тайёргарликка ва катта иш тажрибасига эга фуқаролар ҳам контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етгунига қадар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мумкин.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга қуйидаги талабларга жавоб берувчи фуқаролар киради:
  • 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар ва аёллар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
  • муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган оддий аскарлар ва сержантлар таркибидаги қирқ ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларига;
  • муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган ва олий маълумотга эга 30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматга мажбурлар — оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларига;
  • 17 ёшдан 23 бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган фуқаролар, шунингдек 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, ўқишга қабул қилинган йили мазкур ёшга тўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек йигирма олти ёшгача бўлган ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг талабалари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига;
  • 40 ёшгача бўлган резервдаги ва захирадаги офицерлар — офицерлар таркиби лавозимларига.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга кираётган фуқаролар мажбурий тиббий кўрикдан ўтадилар.

Фуқаролар ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ва идора билан ҳарбий хизматни ўташ тўғрисида контракт тузадилар.

Chat