Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3315 марта ўқилди

1. Коррупция ҳолатларида қайси органларга мурожаат қилишим мумкин?

Коррупцияга қарши курашишни бевосита амалга оширувчи давлат органлари:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Манзил: 100070 Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8 A (мўлжал: собиқ “Россия” мехмонхонаси), ишонч телефони - 1253

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Почта манзили: bp@prokuratura.uz, ишонч телефони - 1007;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, проспект. Мирзо Улуғбек, 102 А, телефон: (71) 233 09 94;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Манзил: индекс 100029, Тошкент ш. Юнус Ражабий 1-уй, телефон 102, ишонч телефони - 1002;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Манзил: 100047, Тошкент ш. Сайилгох, 5, ишонч телефони - 1008;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Манзил: Тошкент шаҳри, М.Улугбек тумани, кўч. Академик Я.Ғуломова Д-39А, телефон 71-233 10 07.

Коррупцияга қарши кураш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари томонидан ҳам амалга оширилади.

Коррупция ҳақида Телеграм бот https://t.me/antikor_uzb орқали хабар бериш мумкин

Веб-сайт: https://anticorruption.uz/uzc

2. Коррупция тўғрисида хабар бериш учун қандай имтиёзлар тақдим этилади?

Коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш — тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатиш.

Коррупцияга ҳақида хабар берганлик шахсларга бир марталик пул мукофотлари:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг 3 баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваригача бўлса:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 7 баравари миқдорида;
  • оғир жиноят учун — БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
  • ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 30 бараваридан 100 бараваригача бўлса:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун - БҲМнинг 10 баравари миқдорида;
  • унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг 15 баравари миқдорида;
  • оғир жиноят учун — БҲМнинг 20 баравари миқдорида;
  • ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг 25 баравари миқдорида;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг 100 бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

  • анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;
  • кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

Бунда пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматини фоизларда ҳисоблашда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорнинг энг кам миқдоридан келиб чиқилади.

д) қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун БҲМнинг 5 баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — БҲМнинг 7 баравари миқдорида.

3. Пора олганлик учун қандай жазо чоралари кўрилади?

Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

Пора олиш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари Жиноят Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса - 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса - 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

4. Давлат хизматчиси совға олиши мумкинми?

Давлат фуқаролик хизматида давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) бепул берилган, моддий қимматга эга бўлган мол-мулк ёки давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) беғараз кўрсатилган хизмат совға ҳисобланади.

Давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар олиш тақиқланади. Бундан давлат фуқаролик хизматчиси томонидан алоҳида хизматлари учун давлат органининг тегишли қарори асосида олинган совғалар, шунингдек мусобақалар ва танловларда эришган ютуқлари, давлат байрамлари, нишонланадиган саналар ҳамда бошқа расмий тадбирлар муносабати билан мукофотлаш натижасида олинган совғалар мустасно.

Давлат фуқаролик хизматчилари хизмат сафарлари вақтида, шунингдек халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан совғалар олиши мумкин.


Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.

Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиш тартиби

5. Товламачилик учун қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Товламачилик, яъни жабрланувчига ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш ёки жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўзининг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш —

3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Товламачилик:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Товламачилик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
10 йилдан 15 беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Chat