Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 144 марта ўқилди

Давлат органлари ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ҳамда спорт объектларидан ва иншоотларидан, шунингдек дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлайди.

Театрлар, музейлар, кинотеатрлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва ахборот-ресурс марказлари, маданият ва истироҳат боғлари ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун қулай бўлиши керак.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг моддий маданий мерос объектларидан, туристик ва спорт объектлари ҳамда иншоотларидан, шунингдек ташкилотнинг дам олиш объектларидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг маданий, спорт ҳамда туристик тадбирларда иштирок этишига кўмаклашади;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда маданий, спорт ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади;
  • фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражалардаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда иштирок этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари объектларидан, дам олиш объектларидан, шунингдек туристик объектлардан фойдаланишини, шу жумладан бепул асосда фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Chat