Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 177 марта ўқилди

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг  техник воситалари билан таъминлаш тартиби белгиланди

Туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йил учун муҳтож шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар)нинг рўйхатини шакллантириш орқали уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлайди.

Муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг (ТИЭК) ёки Тиббий-маслаҳат комиссиясининг (ТМК) мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулосаси асосида берилади.

Бунда тиббий хулосалар муҳтож шахсларнинг доимий яшаш жойи бўйича:

  • а) пенсия ёшидаги муҳтож шахсларга ТМК томонидан;
  • б) 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга — Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (ПТИЭК) томонидан;
  • в) 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга — ТИЭК томонидан берилади.

18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болага қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида, 18 ёш ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлиги бўлган шахснинг ёки қонуний вакилининг аризаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида тиббий хулоса расмийлаштирилади.

ТИЭК ва ПТИЭК томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола деб топиш бўйича хулоса бериш жараёнида улар муҳтож шахс деб топилганда бир йўла протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига тиббий хулоса расмийлаштириб берилади.

Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун сертификат расмийлаштириш.

Биринчи марта мурожаат қилган муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштириш муддати мурожаат қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан ошмаслиги лозим. 

  • Муҳтож шахс сертификат асосида ўзи танлаган ташкилотга мурожаат қилади. 
  • Сертификатнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган йил учун ҳақиқий ҳисобланиб, кейинги йил учун амал қилмайди.
  • Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини тайёрлаш ва етказиб беришнинг сўнгги санаси ҳар йилнинг 20 декабридан кечикмаслиги лозим. 
Chat