Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2744 марта ўқилди

“Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (213-сон, 17.04.2024 й) қабул қилинди

Унга кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш марказини (Марказ) ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади Хорижда ишлаш истаги бўлган Ўзбекистон фуқароларини иш берувчилар томонидан танлаб олиш жараёнларини ташкил этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги ҳужжат берилади.

Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда хорижий давлатга ишга жалб қилинадиган фуқаролар учун чет тили бўйича камида B2 даражадаги, “Ausbildung” (дуал таълим шакли) асосида хорижга кетадиган фуқаролар учун немис тили бўйича камида B1 даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олиш талаб этилади.

Ўқув курсларига жалб қилинган педагог кадрларга фаолият самарадорлигидан келиб чиқиб, ҳар ой ойлик маошининг 100 фоизигача миқдорда устама тўланади. 

Chat