Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 403 марта ўқилди

Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлган шахс шахсларга соғломлаштириш учун ҳар йили бир йўла бериладиган моддий ёрдам:

  • ишламаётган ногиронлиги бўлган шахсларга — яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан;
  • ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларга — асосий иш жойидан тўланади.

Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахсларга саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгилансин:

  • 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;
  • 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида.
Chat