Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 29608 марта ўқилди

Далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.

Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади. Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Такрорий гувоҳнома олиш ҳақидаги ариза;
  • Шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаронинг ўзига, вояга етмаган шахсларнинг қонуний вакилларига ёки нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома орқали бошқа шахсларга уларнинг аризаси асосида берилади.

Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахсларнинг ўзларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.

Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.

Chat