Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23954 марта ўқилди

Ҳужжатларнинг ва архив материалларининг сақланишини таъминлаш мақсадида ФҲДЁ органлари далолатнома ёзувларини ягона электрон ФҲДЁ архивга киритадилар.

Мазкур хизмат жисмоний шахсларга маълумотнома турли хил давлат идораларга тақдим этиш учун кўрсатилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • Ариза;
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

Қўшимча тарзда:

  • ишончнома (учинчи шахс манфаатида ҳаракат қилаётганда);
  • ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
  • ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари;
  • ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Chat